Номаълум учар обьектлар мавжудлиги АҚШнинг расмий ҳисоботида тақдим этилди

Асрлар давомида миллиардлаб одамлар учун сир ва тугалмас баҳслар, музокаралар асоси бўлиб келган осмондаги номаълум учар (юқори даражада ривожланган) обьектлар, шу йилнинг 25 июнь куни АҚШ ҳукумати тақдим этган расмий ҳисоботида, мавжудлигини кўрсатди. Жума куни эълон қилинган АҚШ ҳукуматининг расмий ҳисоботида, 2004 йилдан бошлаб йиғилиб келган 144 феномен тўғрисида айтиб ўтилган. Яъни ер юзида содир болаётган номаълум феноменларнинг катта қисми, бошқа мамлакатлар ўтказаётган ҳарбий ва илмий тадқиқотлар, ер атмосферасининг табиат феноменлари, американинг махфий технология тадқиқотлари ҳамда "БОШҚАЛАР" бўлиши мумкинлиги айтиб ўтилган. Уларнинг ичида катта эътиборга асос бўлган, ҳарбий учувчи Алекс Дитрихнинг видеоёзуви бўлади. Аммо улардан бири ҳеч қайси феномен турига тўғри келмаслиги кўплаб мутахассислар ва олимларнинг изланишлари кўрсатди. Яъни Алекс Дитрихнинг видеоёзувидаги номаълум учар обьект, мутахассислар таҳминига кўра, 13000 миль/соат тезлигида ҳаракатланиб 700 G-юкланиш даражасини кўтариши ва ҳеч қандай қанот каби бошқариш мосламаларсиз, ер тортиш кучи таъсирига учрамасдан ҳаракатланиши изоҳланган.
Card image cap

Бу видео-ёзувларни АҚШ мудофаа вазирлиги 2020 йилнинг апрель ойида расмий равишда оммага тақдим этган. Бундан ташқари денгиз ҳарбий кучларининг икки учувчиси бир ой олдин “CBS News”телеканалига бир соат мобайнида номаълум обьектлар тўғрисида интервью беришган. "Бўлган воқеаларни, номаълум обьектлар тўғрисидаги оммавий музокараларни ва шу мавзудаги самимий муҳокамаларни четда қолдирсак ёки яширсак, бу миллий хавсизликка ва технологик ривожланишга зарар кўрсатади" деб интервью берди “NYtimes”га синатор Гарри Рейд. батафсил...

powered by Noyob Dunyo

Free Web Hosting