Ойда топилган пирамидалар

Замонавий технологиялар ривожланиши билан оддий одамлар ҳам коинотни ва сайёраларни ўрганиш имкониятига эга бўлдилар. Туну-кун ўзга сайёраликларни излаш билан машғул бўлган Марк Савалха ойдан пирамидалар кўринишидаги қурилмаларни топдим деб таъкидламоқда. Маркни гапига қараганда бу суратда кўрсатилган пирамидалар Интернетга жойлаштирилган НАСА суратлари ичидан топиб олинган. Оммавий ахборот воситаларида келтирилишича Маркдан олдин ҳам бир қанча инсонлар пирамидаларга ўхшаш иморатларни ойдан топиб кўрсатишган экан. Аммо уларнинг топилмалари айрим сабабларга кўра йиллар мобайнида эътиборсиз қолган. Бироқ 2017 йилнинг август ойида ““Daily Express”” ва “Mirror” газеталарида, ойдаги пирамидалар тўғрисида чиққан мақола кўпларни ҳайратга солди десак муболаға бўлмайди. Мақолада айтилишича, Марк топган, пирамида кўринишидаги қурилмалар Эудокс кратерида жойлашган экан. Ой юзасининг картографик тузилишини чизадиган яна бир мутахассис, Скот Брандо “Ой юзасида кўрсатилган пирамидалар, сифати паст суратларда намоён қилингани” ва "бунга қараб аниқ бир нарсани тасдиқлаш қийин" деб оммавий ахборот воситаларига изоҳ берди. Аслида мистер Брандони мақсади, катта шов-шувга асос бўлган пирамидалар афсонасига нуқта қўйиш эди ва шу сабабдан Скот ойнинг айнан пирамида кўрсатилган сифати баланд суратини “Daily Express” газетасига тақдим этди, ва бу суратларда пирамидалар йўқ эди. Бироқ Марк тақдим этган суратларнинг олинган вақти Скот суратларининг санасидан кескин фарқ қилар эди ва бу фарқлик одамлар ичида яна музокараларга асос бўлди. Оммавий ахборот воситаларида кўрсатилган маълумотларга асосан 2008 йилда ойга
Card image cap

“Чандроян-1” номли Хинд мамлакатининг зонти учирилган ва у ҳам пирамида кўринишидаги иморатларни суратга туширишга муваффақ бўлган, аммо тараққиёт минтақасида раҳнамоликни қўлга киритган мамлакатлар томонидан бу суратлар фальсификация деб айтилди. 1966 йилда олинган ой суратларининг бирида ҳам пирамида кўринишидаги иморатлар бор. Албатта уша йилларда бу янгиликлар илм-фан дунёсида катта шов-шувга асос бўлган аммо кўпчилик уларга ишонмаган. Баъзи бир одамларнинг фикрига кўра 70-чи йилларда бўлиб ўтган Apollo миссиясини ёпилишига сабаб ҳам айнан шунга ўхшаш иншоотлар бўлган. Ҳозирги кунларда бу соҳада илмий изланишлар олиб бораётган олимларнинг фикрига кўра, "ойдаги пирамидалар бу одамлар бой тасаввурининг меваси" деб изоҳламоқдалар. Чунки пирамидалар борлигини исботлайдиган далиллар деярли йўқ деса ҳам бўлади. батафсил...

powered by Noyob Dunyo

Free Web Hosting