Кўринмас плаш-ҳақиқат ёки

Кўринмаслик қобилиятини берадиган мосламалар инсониятни узоқ ўтмишдан бери қизиқтиради. Хамелеон каби атроф муҳит билан бирлашиб кетиш имконияти ва табиат манзаралари орасида сезилмаслик, қадимдан бери табиий маҳсулотлар ёрдамида одамлар орасида қўлланиб келинган. Аммо 21 асрда илм-фан тараққиёти ва замонавий инновацион технологиялар ривожланиши даврида, кўринмаслик қобилиятини берадиган бир қанча ихтиролар амалга оширилди. Улардан бири тўғрисида “The Guardian” газетасида мақола чиққан, япон олими Susumu Tachi («Keio University» профессори) томонидан 2003 йилда бу соҳада кўплаб лойиҳалар амалга оширилди. Унинг ихтироси, кўринмаслик қобилиятини берадиган плаш, кўплаб микро экранлардан ташкил топкан бўлиб, ҳар томондан олинган тасвирни ўз юзасида кўрсатиб бераолади. Бироқ бундан кейин турли мамлакатлар бу борада юқори натижаларга эришдилар, улар: 2017 йилда “Technical University in Vienna” таркибида илмий изланишлар олиб борган профессор Stefan Rotter; 2006 йилда Англияда профессор John Pendry; Канада мамлакатига тегишли "HyperStealth Biotechnology" компанияси 2019 йилда кўринмаслик қобилиятини берадиган композит ойна симон материаллар ихтиро қилди; 2014 йилдан ("BBC") бери эгилувчан нано дисплейлар бўйича тадқиқотлар олиб бораётган АҚШ университети олими (Хинд), профессор Debashis Chanda, кўринмаслик кийимини яратиш бўйича ҳозирда юқори натижаларга эришди. Қайд этиш жоизки 2017 йилда “Daily Star” газетасида чиққан мақолада, Хитой ҳукумат тизими, кўринмаслик плашини ўзгача усулда ишлайдиган технологияси тўғрисида интервью берди. Яъни бунда квант технологияси асосида шаффоф материаллардан ясалган мато, нур тўлқинлари айланиб ўтишини таъминлаши ва натижада кўринмасликка эришилгани айтиб ўтилди.
Card image cap

Бироқ кейин бу лойиҳа ҳали ҳам тадқиқотлар жараёнида деб якунлади. Ҳозирда, 2021 йилнинг 15 июнь куни чиққан “Science Daily” ва “Journal of Applied Physics” журналида, АҚШнинг “American Institute of Physics” айнан уша технология асосида, яъни обьект атрофидан нур тўлқинлари айланиб ўтиши натижасида кўринмасликка эришилиши тўғрисида мақола чиқарди. Мақолада айтилишича бу кўринмаслик технологияси ўрнатилган машиналарни, оғир техникаларни, нафақат инсон назари ҳаттоки замонавий инфрақизил, ультрафиолет ва иссиқлик визорлари ҳам кўрмас экан, кундузи ёки кечаси бўлса ҳам.
"Now you see it: the reality of invisibility"
батафсил...

powered by Noyob Dunyo

Free Web Hosting