Улкан тўрт бурчак кўринишидаги тошлар топилди...

Қадимдан қолиб кетган баъзи иморатларнинг қолдиқлари, ўзининг катталиги билан инсонларни лол қолдиради. Янада бу улкан тошларнинг тузилиши тўрт бурчак бўлса. Бу қадимги шаҳардан топилган блокларнинг оғирлиги 1500 тоннага тенг бўлиб 9000 минг йил аввал яратилган экан. Олимлар шу кунга қадар бу жумбоқнинг устида кўп изланишлар олиб боришди ва блокнинг нимадан ташкил топганлигини аниқлай олмадилар. Ноёб топилмалар топилган шаҳарнинг номи Баальбак бўлади. Бу шаҳар энг катта блоклардан қурилган бўлиб Гиннесс китобига киритилган. Эслатиб ўтамизки бу қадимги шаҳар финикияликлар томонидан узоқ ўтмишда барпо этилган. Шу кунгача сақланиб қолган қадимий ибодатхоналардан бири “Баала” деб номланади. Бу ибодатхона, финикияликлар томонидан офтоб худосига бағишлаб қурилган. Бироқ, тарихий маълумотларга қараганда Александр Македонский Финикияни 332 йилда босиб олган. Айнан шу кундан сўнг Финикия халқининг тарихи қадимий китобларда ёзила бошланган. Яьни ундан аввалги бўлган воқеалар қадимги ёзмаларда кўрсатилмаган. Александр вафотидан сўнг Финикия мамлакати Птолемей бошқарувига ўтади. Кейинги йилларда ҳукмдор Птолемей уларнинг пойтахти Баальбакни Гелиополис деб номлайди. Яьни, қадимги Римнинг “Гелиоса” номли қуёш ҳудосига бағишлаб, бу ном берилган. Бу воқеадан сўнг Гелиополис қуёш шаҳри деган номни қўлга киритди. Аммо Октавиан Август ҳукмдорлиги даврида Гелиополис Рим колониясига айлантирилди ва уларнинг қуёш ибодатхонаси “Юпитер” деган номни олди. Мисол учун “Юпитер” ибодатхонаси билан Афинада жойлашган “Парфенон” ибодатхонасини солиштирилса, “Юпитер” Қуёш ва Ер планетаси каби фарқ қилади.
Card image cap

Октавианнинг ҳукмдорлик даврида рим маданиятига тегишли бир қанча ибодатхоналар қурилди. Улардан “Бахуса” ва “Венера” ибодатхоналари шу кунга қадар сақланиб қолган. Қисқача гапириб ўтганда, кейинги асрларда, яьни Византия даврида бу ибодатхоналар Христиан маданиятига кириб кетди. Ҳозирги даврга қадар бу қадимий шаҳар кўп урушларни бошидан кечирди ва кўп маротаба талонтарож қилиниб, вайроналарга айлантирилди ва қайта тикланди. Бундан ташқари бир қанча зилзилаларни бошидан ўтказди. Дарҳақиқат, нима сабабдан Рим даврида яшаган одамларга бундай катта иморатлар керак бўлган? Мисол учун ибодатхонанинг деворларидаги блокларни баландлиги 21 метр, кенглиги эса 5 метрни ва уларнинг оғирлиги 1500 тоннани ташкил қилади. Ҳаттоки ўткан асрнинг тахтадан ясалган мосламаларини қўлласа ҳам блокларни фақат силжитиш учун 40 мингта ишчини кучи керак бўлган. Ҳозирги даврнинг энг замонавий кранлари ёрдамида ҳам бу масалани амалга ошириш анча мушкул.
батафсил...

powered by Noyob Dunyo

Free Web Hosting