Қадимги (сирли) сумкачалар

Сир билан қопланган ва илм-фан назарияларига тўғри келмайдиган топилмалар дунѐ миқѐсида анча кўп ва улардан бирини биз тақдим этамиз. Баъзи бир қадимги ҳалқларнинг чизмаларида ҳеч қандай тарихий маълумотларга тўғри келмайдиган ашѐлар учрайди. Улардан бири ер юзида бир неча минг йил аввал яшаган аннуклар ҳалқига тегишли. Бу тошдан ўйилган чизмаларнинг бирида уларнинг худоси кўрсатилган ва унинг қўлида эса сумкачаси бор. Бироқ сирли сумкачага эга бўлган қадимги ҳалқларнинг худоси ер юзининг турли жойларида учрайди. Бу халқларни боғлаб турувчи нарсаларидан бири шуки, уларнинг ҳаммаси бир неча минг йил аввал яшаганлар ва уларнинг истиқомат қилган жойлари бир биридан анча узоқ масофада бўлган. Яъни, баъзилари Америка ва Европада, бошқалари эса Миср ва шунга ўхшаш жойларда. Яна бир қизиқарли ва эътиборга сазовор бўлган маълумотлардан бири шуки, бу ҳолат қадимги даврда яшаган шумер халқининг ―аннук номли худоси билан боғлиқ. Тошдан ўйиб ясалган фрескаларда уларнинг худоси доим сумкача ва қўл соати билан кўрсатилган. Ер юзининг бошқа ҳудудида жойлашган Жанубий Америка қитъасидаги Мексика мамлакатининг Ла Вента ва Тул Де Альенди шаҳарларида ҳам, сумкача ушаб турган худо ҳайкали бор. Бу ҳайкаллар тошдан ясалган бўлиб ольмеклар ва тольтеклар маданиятига тегишли экан. Бутунлай бошқа қитьадаги Индонезия мамлакатида ҳам бир неча минг йилга тенг бўлган, тошдан ясалган кичкина ҳайкалчалар топилган ва уларнинг қўлларида ҳам айнан шу сумкачалар бор.
Card image cap

Эслатиб ўтамизки, тарихда кўрсатилган маълумотларга асосан сумкачалар илк бор XVII асрдан бошлаб инсонлар орасида қўлланган. У ҳам бўлса эркаклар ишлатадиган катта сумкалар бўлган. Бизнинг мисолимиздаги аѐллар ишлатадиган кичик кўринишли сумкачалар XIX асрда яратилган экан. Бироқ ўзга сайѐраликларга ишонувчан одамлар ҳам четда қолиб кетишни албатта исташмайди ва сумкачалар тўғрисида турли фикрлар билдиришади. Умуман олганда олимларнинг бу борада олиб бораѐтган илмий изланишлари ҳеч қандай натижа бермади ва шу кунга қадар сумкачаларнинг келиб чиқиши жумбоқ бўлиб қолмоқда. "Mysterious Handbag Seen in Ancient Carvings Across Cultures" батафсил...

powered by Noyob Dunyo

Free Web Hosting