Илм-фан тарихига зид келадиган топилмалар

Мисрнинг Абидос номли шаҳарчасида, қадимийлиги 3000 йилдан ортиқ бўлган ғаройиб иероглифлар топилган. Иероглифларнинг ноёблиги шундаки, уларда замонавий вертолёт ва самолётлар ўйиб чизилган. Бу топилма кўп йиллардан бери олимларга тинчлик бермайди. 2018 йилнинг 20 март куни “Daily Express” газетасида чиққан мақолада келтиришича, бу ноёб иероглифлар фиръавн Сети – I га атаб қурилган ибодатхонанинг ичидан топилган. Афсоналарга қараганда Абидос шаҳрида қадимги мисрликларнинг Осирис худосининг қабри жойлашган экан. Айнан шу сабабдан бу шаҳарда фиръавн Сети – I ўзига атаб ибодатхона қурдирган. Ибодатхона ўзининг тузилиши билан бошқа ибодатхоналардан ажралиб туради. Оммавий ахборот воситаларида келтиришича, 90 йилларнинг бошида топилган бу ноёб иероглифлар олимлар орасида кўп музокараларга сабаб бўлди,ва кейинги йилларда унутилиб кетилди. Бироқ 1997 йилда Рут Ховер исмли археолог бу топилма тўғрисида Интернетга мақола жойлаштирди ва бошқа олимлар тарафидан катта қаршиликка учради.
Card image cap

Ёзувчи Алан Элфорд дўстини қутқариш мақсадида ўз қўли билан бориб бу иероглифларни суратга тушириб келди ва улар тўғрисида китоб ёзиб, нашрга чиқарди. Аммо, бу иероглифлар устида музокаралар шу кунга қадар давом этмоқда, ва баъзи бир олимлар бу ноёб иероглифлар аввалги номаълум цивилизацияга алоқаси бор деган фикрни билдирмоқдалар.
батафсил...

powered by Noyob Dunyo

Free Web Hosting