Қадимдан қолган шиппак изи

Йигирманчи асрнинг бошларида Баллу номли бир олим ноёб топилма тўғрисида ахборот берди. Хабарда кўрсатилган топилма - шиппак изи эди. Бир томондан олиб қараса, бу бор-йўғи ―шиппак изи, аммо унинг қадимийлиги 5 миллион йилга тенг бўлгани тасдиқланди. Илк бора бу тўғрисида мақола 1922 йилда ―Нью-Йорк санди журналида чоп этилди. Ҳалқ ичида бу янгилик кўп музокараларга асос бўлди, аммо кейинчалик унга эътибор йўқола бошлади ва вақт мобайнида унутилиб кетилди.Шиппак изини топган геологнинг исми доктор Джон Рейд бўлади. Невада штатида қазилма ишларини олиб бораётган вақтда Джоннинг назари бир ажойиб топилмага тушди. Бу топилма шиппак изи эди. Докторни бу топилма лол қолдирди, чунки бунга ўхшаш топилмалар унинг ҳаётида учрамаган эди. Қадимги шиппакнинг тош қотган излари устида муайян текшириш ишлари ўтказилди. Джон топилмани Америка музейида ишлайдиган кўп олимларга кўрсатди. Уларнинг ичида машҳур олимлар профессор Мэттъю, Хови, Осборн ва геология фанлари доктори Джеймс Кемплар бор эди. Кўп музокаралардан сўнг профессорлар бир фикрга келишди. Бу топилма триас даврига тегишли бўлиб, беш миллион йил аввал ҳосил бўлган экан. Бироқ баъзи бир олимлар бу табиат таъсирида ҳосил бўлган шакллар деб ҳам фикр билдирдилар. Кўп асрлар давомида ҳосил бўлган илм-фан назарияси ва унга таъсир этадиган топилмани қабул қилиш анча мушкул иш. Бироқ топилмани табиат таъсирида ҳосил бўлган деб айтилиши илм-фан дунёсига маъқул бўлди. Топилманинг ҳақиқийлигини ва ўзининг назариясини исботлаш мақсадида Джон топилмани кимёвий тадқиқотларга ва микросурат таҳлилига топширди.

Card image cap

Топилманинг устида ўтказилган кўп тадқиқотлар ва илмий изланишлар натижасида аниқландики, унинг ҳосил бўлишида табиатнинг кучларини алоқаси йўқ экан. Яьни топилмада, тикилган ипларнинг аниқ излари борлигини, тикилиш хусусиятларига қараб мутахассислар тасдиқлаб беришди. Ҳозирги даврда бу борада олиб борилган тадқиқотлар бу жумбоққа яна бир аниқликни киритишди. Замонавий илм-фан назариясига биноан, бу фантастик топилма 250-600 миллион йил аввалги триас даврига тегишли эканлиги аниқланди. Эслатиб ўтамизки, йигирма биринчи асрнинг илм-фан назариясига биноан замонавий одам кўринишидаги инсонлар ер юзида 40-50 минг йил аввал пайдо бўлганлар..
батафсил...


powered by Noyob Dunyo

Free Web Hosting