Қитьаларни туташтириб турадиган ер ости йўллари

Йигирма биринчи асрда, археология соҳасида илм-фан қонунларига тўғри келмайдиган топилмалар инсоният тарихида из қолдирди десак муболаға бўлмайди. Баъзилари эса инсоннинг ақл заковатга ҳам зид келади. Қадимги туннеллар тўғрисидаги янгиликлар илк бора 2011 йилнинг 8 август куни “Daily Mail” газетасида нашрга чиқди. Мақолада келтирилишича, қадимги туннеллар Евро-Осиё қитъасида жойлашган кўп мамлакатлар ҳудудларидан топилган. Маълумотларга кўра улардан бири Шотландия ҳудудидан бошланиб, Туркия мамлакатигача борар экан. Мутахассис олимлар фикрига кўра, бу қадимги ер ости йўллари бир неча минг йиллар аввал яратилган. Яна бир немис археологи профессор Генрих Куш юзлаб туннелларни Бавария ва Австрия ҳудудларидан аниқлаган. У ҳаттоки қадимги туннеллар тўғрисида “Қадимги дунёга очиладиган ер ости эшиклари” номли китобни нашрга чиқарган. Бу китоб кўплаб тилларга таржима қилинган. Шундай ер ости йўллари Россия ҳудудидан ҳам топилган. Улардан бири Қрим оролидан бошланиб, Краснодар, Ейск, Ростов-Дон шаҳарларидан кесиб ўтади ва Поволжегача етиб боради. Словакия ва Польша ҳудудида ҳам қадимги туннелларнинг бирлашган жойи аниқланган. Китобда келтирилган маълумотларга қараганда туннелларнинг кесишган нуқтасидан Англия, Германия, Россия, Кавказ, Хитой, Япония ва Америка қитъасига йўл очилар экан. “Science Daily” журналида чиққан мақолада олим Эндрю Томас Шимолий Америка қитъаси тагидан ўтган ер ости йўллари тўғрисида маълумот берган. Мақолада келтиришича эр-хотин Айрис ва Ник Маршал Калифорния штатида жойлашган Бишоп шаҳарчасининг яқинидан бир ғорни топиб олишган. Табиий ҳолатда қизиқиш юзасидан эр-хотин ғорга киришган ва уларнинг назарига тушган манзара эр-хотинни ҳайратга солган. Бу манзарани гувоҳи бўлишган Айрис ва Никкининг изоҳлашича туннелнинг деворлари ойнадак силлиқ ва тўғри экан.
Card image cap

Туннелнинг охири эса умуман кўринмайди, деб таъкидламоқда улар. Бироқ кичик зилзила, яъни силкиниш содир бўлганидан сўнг, улар туннелни тезда тарк этишган. 1965 йилда Жанубий Американинг Эквадор ҳудудида олиб борилган илмий изланишлар жараёнида антрополог Хуан Морицом томонидан юзлаб ер ости йўллари аниқланди. Ер ости йўллари тўғрисида илмий изланишлар олиб борган профессор Кушнинг китобида, ер юзининг турли жойларида топилган туннеллар тўғрисида гапириб ўтилган. Мисол учун, Хитой мамлакатининг Хуань вилоятидаги туннеллар, Тибет яқинида топилган ғаройиб ғор, кўплаб ер ости йўллари билан боғланадиган, Мисрнинг Гиза шаҳри тагида жойлашган ва Қизил денгиз томон кўплаб километрларга чўзилган ер ости йўллари. Умуман олганда, профессорнинг фикрига биноан бу қитьаларни улаб турадиган туннеллар экан.
"Discovery", "Mirror" ,"History",
батафсил...

powered by Noyob Dunyo

Free Web Hosting